Ижтимоий тармоқларда ўзига хос “шомонлик ҳаракатлари” тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлмоқда. Айтишларича, Тошкентда одамлар ўзини ва яқинлари “кўз тегиш”дан ҳимоя қилиш учун қўшнилар эшиги остига туз сепаётган эмиш.
Бу ерда гап қўшниларнинг ҳатти-ҳаракатига эмас, аксинча, физика, химия, психология ва бошқа фанлар ривожланган ҳамда Google орқали барча саволларга жавоб топиш мумкин бўлган 21-асрда бу каби ғайриоддий қилмишларга қандай муносабат қилиш мумкин?
“Тушунарсиз ҳаракатларни амалга ошираётган қўшниларга қандай муносабатда бўлиш лозим? Ц-4 мавзесида яшайман. Ёш аёл, унинг эри ва икки ёш боласи бизга қўшни бўлишди. Аёлнинг психик ҳолати мени ташвишга солмоқда. Камералар ўрнатилганига қарамай, у қандайдир маросимларни бажаради, девор остига нималарнидир сепади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Унга гапиришга қўрқаман, чунки у агрессив аёл”, - деб ёзмоқда Истеъмолчи.уз ҳамжамиятига аъзо аёллардан бири.
Хўш, туз сепадиган, қандайдир дуолар ўқийдиган ва хуфёна маросимларни ўтказишга одатланган кимсалар ҳақида оддий фуқароларнинг фикри қандай бўлса?
Кўпчилик ўзи ҳам шу ишни қилиши ёки қўшнилар бу каби амалларни бажарса, уларни қораламаслигини билдирди. Уларнинг айтишича, уйга кўз тегмаслиги учун албатта эшик остига туз сепиш лозим экан.
Адекват муносабатлар ҳам учради. Яъни, уларнинг фикрича, кимгадир ўз хонадонини кўринмас “душманлар”дан ҳимоя қилиш учун туз сепиш маъқул бўлса, бунга бошқалар аралашмаслиги лозим экан.
“Ўз девори остига нимадир сепса ёки нимадир ўқиса, нега бу сизни ташвишга солмоқда? Ахлатга тўла пакетларни қўйгандан кўра, туз ёки шакар сепгани маъқул. Ҳар кимнинг бошида ўзининг сувараклари бор”- деб ёзмоқда бошқа бир фойдаланувчи.
“Қўшни аёлга ҳеч нарса бўлгани йўқ.... Уни тинч қўйинг... Гўзал ҳаётингиз, ажойиб дўстларингиз бор. Ўз ҳаётингиз билан яшайверинг”, -дея таъкидламоқда яна бир ўзбекистонлик аёл.