Алимент тўламаслик учун даромадини қасддан яширган эди

Улашиш:

Сир эмаски, отаси томонидан фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилишини рад этиб, болаларни ўзи тарбиялайдиган аёллар доим бўлган. Бироқ бу бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади ва шунинг учун бундай ҳаракат нафақат мақсадга номувофиқ, балки ноқонуний ҳам. Бу айрим ҳолларда алимент тўлашдан бўйин товлаётган оталар учун айни муддао.
 
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суднинг суд буйруғига асосан қарздор Г.Л ҳисобидан ундирувчи Г.Э фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таьминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Г.Л алимент тўлаш лозимлигини билсада, қасддан ўз даромадини яшириб, алиментларини тўлашдан бош тортиб келган. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг асл даромадлари аниқланган бўлиб, алиментдан бўлган қарздорлиги қайтадан ҳисоб-китоб қилинди.

Натижада ундирувчи Г.Э фойдасига давлат ижрочилари томонидан 22 миллион сўм алимент ундирилиши таъминланди. Келгусида давлат ижрочилари томонидан ундирув қарздорнинг иш ҳақига талабнома асосида қаратилган.

Х.Юнусова - МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.