Тошкент шаҳри ва еттита вилоятга 8 автоматик станция олиб келинди

Улашиш:

Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва еттита вилоятга 8 автоматик станция олиб келинганини маълум қилди.

Хабар берилишича, “Замин” фонди ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳа доирасида Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига навбатдаги 8 та автоматик станция олиб келинди.

Ускуналар созланиб, тест синовлари якунлангач, ягона маълумотлар базасига уланади. Шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилади. Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz миллий платформасига узатиб борилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.