15 нафар алиментдан қарздор жиноий жавобгар бўлди

Улашиш:

Жорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан  3,6 млрд. сўм алимент қарздорликлари ва 643 млн. сўм алимент пуллари олдиндан ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 925 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган.  96 та оилаларнинг  яраштирилишига эришилган.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 45 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан жавобгарликка тортилган бўлиб, маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган 15 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 122-моддасига жиноий жавобгарликка тортилган.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга ет­гунга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.