Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди

Улашиш:

Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди

Алимент тўлашдан бош тортиш, бу масалага беписанд қараш ҳолатларига нисбатан қонунчиликда чоралар белгиланган.

Мамлакатимиз Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, деб таъкидланади. Оила кодексининг 116-моддасида эса вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ушбу кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ жазоси қўллашга сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорлар О.Шодмонов, А.Қосимов, К.Маматовларга нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Д.Узоқов - Прокуратура Бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.