Алимент тўлашдан қочиб юрган ота 10 суткага қамалди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. 

Улардан бири Х. А  собиқ турмуш ўртоғи қарамоғида бўлган вояга етмаган фарзанди учун алимент  тўлашдан бош тортиб келаётган эди.  

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Бу орада қарздорлик миқдори ҳам ортиб борарди. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий судга оширилади. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбогарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 4 прим моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.