Москва туман суди бир ярим ёшли боланинг ўлимида айбланган 24 ёшли энагани ҳибсга олган. Энага чўмилтириш пайтида чақалоқни қўлидан тушириб юборган.
Тергов маълумотларига кўра, 15 октябрда боланинг ота-онаси олти ойлик ўғлини энага қарамоғида қолдиришган. Чўмилиш пайтида энага болани қўлидан тушириб юборган ва у боши билан ваннага урилган. Энага тез ёрдам чақирган, аммо болани қутқара олишмаган – у касалхонага клиник ўлим ҳолатида олиб борилган. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага бош суяк ва мия жароҳати бўлган.
Айни пайтда тергов олиб борилмоқда ва айбланувчи учун эҳтиёт чораси масаласи кўриб чиқилмоқда.