5 ойдан ортиқ алимент тўламаган экан

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Шунингдек, мазкур моддада давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ҳамда ўқитишни таъминлайди, деб кўрсатилган бўлиб, қонун нормаси мазмунидан ота-она зиммасидаги вазифа мажбурий характерга эга экани англанади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасига мувофиқ ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Буни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Қ.Ш. ҳисобидан ундирувчи Қ.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Қ.Ш. алимент пулларини 5 ойдан буён тўламасдан, қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочиларининг талабларини бажармай келган ва шунинг натижасида 3.964.000 сўм қарздорлик вужудга келишига сабаб бўлган.

Шу сабабли, давлат ижрочилари томонидан қарздор Қ.Ш. олдиндан таниши бўлган Ш.Д.нинг хонадонидан топилган ва жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан қарздор 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилиб, ўзига тегишли ҳулоса чиқарган.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.