Ёзги таътил: болалар хавфсизлиги онлайн ва офлайн режимда

Улашиш:

Ёз - бу болалар учун ўзига хос дам олиш ва катта саргузаштлар мавсуми. Айниқса, янги йилдан бошлаб таътилни кутишни бошлайдиган болаларимиз учун. Аммо ёзда ҳам ота-оналар ташвишлардан ҳоли бўлишмайди.  Бугунги кунда замонавий оилаларни ташвишга солаётган муаммолар нима бўлиши мумкин? Sangzor.uz сайти сизга одатдаги вазиятларни таҳлил қилган ҳолда ва ёзги таътилни хавфсиз ўтказиш бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашади. 

“Ўғлингиз доимо компьютер ўйинлар ўйнаяптими? Ўйин ўйнамаган вақтида, у бошқаларни кузатади,  улар қандай ўйнаётганлигига изоҳ берадими? Ташқарида об-ҳаво ниҳоятда зўр. Лекин у кўчага чиқишни хоҳламайди: кейинги босқичдан ўтиши керак ... Интернет ва компьютерга қарамликни қандай енгиш керак? "

Компьютерга қарамлик жиддий ташхисдир ва уни фақат шифокор аниқлай олади. Аммо мутахассисга мурожаат қилишдан олдин болани кузатиб боринг, унинг ҳаракатларида яширин, аниқ бўлмаган сабабларни қидиринг (масалан, зерикиш ёки ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиш орқали қадр-қимматини кўтариш  истаги).

Компьютер ўйинларига сарфланадиган вақтни ўз ичига олган Интернетдан фойдаланиш жадвалини тузинг. Бу қурилмадаги ўрнатилган таймер, махсус дастур ёки антивирусингизнинг "Ота-она назорати" функцияси бўлиши мумкин.

Болангиз билан компьютерни қайси вақтда ва қандай шароитда ўйнашини муҳокама қилинг (уй ишлари бажарилади, кечки овқат тайёрланади, ёзга мўлжалланган "уй вазифалари" нинг "Х" саҳифалари ўқилади).

Биргаликда ўйин-кулги режасини тузинг. Болангизни онлайн ўйинлардан чалғитиши мумкин бўлган қизиқишларини жалб қилинг. Ва, албатта, ушбу тадбирларда бутун оила билан ушбу жараёнларни фаол муҳокама қилинг.

Фарзандингизни шаҳар тақарисидаги оромгоҳга юборинг, лекин у ерга смартфон ёки  планшетсиз боришини тайинланг: ўзини спорт ва ижод муҳитига тўлиқ сингдириш ва атрофдагилар билан тўлақонли алоқага киришиши учун бу муҳим.

Энг радикал чоралар - бу онлайн ўйинларни тақиқлаш (сайтлардаги онлайн ўйинларни блокировка қилиш). Эҳтимол, сиз дарҳол ушбу усулга мурожаат қилмаслигингиз мумкин - қатъий тақиқлаш оиладаги муҳитни яхшиламаслиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо дипломатия ва ўзаро ҳурмат муаммони ҳал қилиши аниқ.

“Турмуш ўртоғим ва мен кун бўйи ишдамиз, қизим эса уйда ўзи билганча кунини ўтказади.  Сўнгги вақтларда унинг асосий вақти Интернетда ўтмоқда. Биз бундан хавотирдамиз: кутилмаганда у номақбул ёки психикага зарар етказадиган нарсаларга дуч келмаяптими ... Бунинг олдини қандай олишимиз мумкин?"

Фарзандингизга тармоқнинг барча "бойликларига" кириш ҳуқуқини беришдан олдин, у билан Интернет қандай ва нима учун ишлатилишини муҳокама қилинг. Онлайн ўйинлар ўйнашга, мультфильмларни кўришга, қидирувдан мустақил фойдаланишга рухсат берасизми.

Оилада ишонч ва ўзаро ҳурмат муҳити бўлиши жуда муҳим: бола исталган дақиқада сизга Интернетда ҳайратга соладиган ёки уни даҳшатга солаётган ёхуд қўрқитаётган ҳамма нарсалар ҳақида айтиб бериши мумкинлигини билиши  керак.

Шунга қарамасдан, тўғридан-тўғри спам, қимор ўйинлари ва бошқа ёшга мос бўлмаган контентлардан болаларингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқ. Боланинг браузерини созлаётганингизда баъзи сайтларга ташрифни чеклаб қўйишни унутманг. Сиз уларни антивирус дастурининг ота-она назорати функциясидан фойдаланиб блоклашингиз мумкин, масалан, ESET NOD32 Smart Security Family.

Фарзандларингиз билан онлайн хавфсизлик тўғрисида суҳбатлашинг: қандай таҳдидлар мавжуд (вируслар, жосусларга қарши дастурлар, фирибгарлар ва ҳк.), улар билан қандай курашиш керак.

Барча қурилмалар ва ҳисоб қайдномалари учун кучли ва такрорланмайдиган паролларни ўрнатинг.

Пулли контентни юклаб олиш, ўйинларга дастурларни ёки қўшимчаларни сотиб олиш (ким уни қанча миқдорда тўлайди), онлайн-дўконларда харид қилиш шартларини муҳокама қилинг. Сизнинг йўқлигингизда бола ушбу контентларга кирмаслигини эслатиб туринг.

Боланинг қурилмаси сизнинг онлайн банкингиз ёки виртуал ҳамёнингиз, сизнинг банк карталарингиз ҳақидаги маълумотларга кириш ҳуқуқига эга эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Фарзандингиз билан уйдан ташқарига чиққанда унинг хавфсизлиги билан боғлиқ турли хил мавзуларда албатта суҳбатлашиб олинг. Йўл ҳаракати қоидалари, ЙТҲдан эҳтиёткорлик, кўчада бегоналар билан мулоқот қилишни тақиқлаш".

Боланинг сиз билган дўстлари билан юришини талаб қилинг (уларнинг исмларини, манзилларини билинг, ота-оналари билан мулоқот қилинг).

Агар сиз ўзингизни ва болангизни янада кўпроқ ҳимоя қилишни истасангиз, унинг ўрнини мобил хавфсизлик иловаси, масалан, Андроид учун ота-она назорати ўрнатилган смартфон ёрдамида жойлашувини кузатиб боринг. Ушбу дастурнинг функцияларидан бири - "Хавфсиз ҳудуд" сизга болалар тез-тез жойлашган жойларни (масалан, мусиқа мактаби, спорт маркази, ўйин майдончаси) созлаш имконини беради. Фарзандлари хавфсиз ҳудуддан чиқиб кетганда ёки қайтиб келганда ота-оналарга хабар берилади. Буни болангиз билан биргаликда муҳокама қилинг ва ушбу дастурларни ўрнатиш чорасини кўринг.

Фарзандингизни "яхши" Интернет билан таништиринг, ишончли оилавий мулоқотни ривожлантиринг ва замонавий хавфсизлик технологияларидан фойдаланинг. Шундай қилиб, ёзги таътил нафақат қизиқарли, балки хавфсиз ҳам бўлади. 

Ҳакимжон Фозилов

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.