Жиззахда ''Маҳалла ифтихори'' кўкрак нишонини вилоят ҳокими ўз эгаларига топширди (видео)

Улашиш:

Жиззах шаҳрида жойлашган Анжуманлар саройида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлими бошлиғи Муборак Нурматова иштирок этишди.

           

Жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла фаоллари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.