2025-2026 йилларда Ўзбекистон йўлларида тезликни соатига 30 километргача чеклаш мақсадида янги "Баланд пиёдалар ўтиш жойи" йўл белгиси жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарорига мувофиқ, мазкур белгилар бутун мамлакат бўйлаб йўлларга жойлаштирилади. Ушбу белгилар одамларнинг кўп йиғиладиган жойларда, кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари, таълим муассасалари, жамоат дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар ва савдо марказлари олдидаги йўл участкаларида ўрнатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, "Болалар" йўл белгиси таъсиридаги кўчаларда ҳам ушбу белгилар жойлаштирилади.
Ушбу чоралар пиёдаларнинг хавфсизлигини ошириш ва йўл ҳаракатидаги ҳолатларни яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.