Энди эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғини ҳақоратласа, 6 млн сўмгача жаримага тортилади

Улашиш:

Ўзбекистонда эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оиладаги камситишлар бўйича 72 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 мингдан (85 фоиздан) ортиғи хотин-қизларни камситилишига тааллуқли.

Янги қонун билан БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш қўмитаси Ўзбекистоннинг 6-даврий ҳисоботига якуний тавсияларида оиладаги зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги тавсияларидан келиб чиққан ҳолда оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Унга кўра, эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқица, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр қимматини таҳқирласа 6 миллион сўм жаримага тортилади, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.