Эзгулик чегара билмас...

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 20 август куни Пахтакор туманида истиқомат қиладиган, 1989 йилда туғилган фуқаро Х.П Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, боқувчисини йўқотганлик ҳақида нафақа тайинлашда амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаат юзасидан, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан туман ДХМга мурожаат қилиниб, фуқаро Х.Пга боқувчисини йўқотганлик ҳақида нафақа тайинлашда амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, туман ДХМ томонидан фуқаро Х.Пнинг аризаси олиниб, кўриб чиқиш учун тегишли идорага юборилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан 2022 йил 24 август куни Х.Пга боқувчисини йўқотганлик ҳақида нафақа тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинган.

Эзгуликни фақат моддий кўмак бериш ёхуд бирор жисмоний ёрдам кўрсатиш деб тушуниш бирёқлама тасаввурдир.

Зеро, яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ!!!

 

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони(72) 222-94-01.

Бепул ҳуқуқий маслаҳат учун ҳуқуқшунос телефон рақами – (99) 550-32-84.

И.Хусанова -  Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” маркази масъул ходими

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.