Жиззахда ННТ мурожаат асосида банкдан кредит расмийлаштиришда кўмаклашди

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Шароф Рашидов туманида истиқомат қиладиган, 1961 йилда туғилган фуқаро Д.Ж Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида чорвачилик билан шуғулланиши учун 5 000 000 сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаат юзасидан, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан вилоят АТБ “Агробанк” филиалига мурожаат қилиниб, фуқаро Д.Жга чорвачилик билан шуғулланиши учун 5 000 000 сўм кредит маблағи олишда амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят АТБ “Агробанк” филиали томонидан 2022 йил 29 сентябрь куни Д.Жга чорвачилик билан шуғулланиши учун 5 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратиб берилди.

 

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони(72) 222-94-01.

Бепул ҳуқуқий маслаҳат учун ҳуқуқшунос телефон рақами – (99) 550-32-84.

И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ масъул ходими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.