7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин озод этилган

Улашиш:

Ислом фундаментализми ғояларини тарғиб қилганликда айбланган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан озод этилиб, уйига қайтмоқда.

Ўзбекистон "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан озод этилиб, Навоийдан уйига қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Орифхўжаев 2021-йил 26-январда 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. У жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш қилиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган эди.

2021-йил июнь ойида Ички ишлар бошқармаси берган хабарга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси экспертларининг хулосасига кўра, Орифхўжаевнинг Фейсбукдаги профилидаги баъзи нашрлар диний фундаментализм ғояларини тарғиб қилувчи деб тан олинган. Амалдаги қонунчиликка биноан бундай материалларни олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Кеча, Конституция куни арафасида президент 334 нафар маҳбусни афв этган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.