Ширкатга етказилган зарар тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг 29.06.2021 йил кунги, ижро ҳужжатига асосан жавобгар В.Мустафоқуловнинг  жиноят иши юзасидан “Узун Камунал” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига етказилган жами 40.000.000 сўм  зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 08.10.2021 йилда келиб тушган.  Ҳолат юзасидан  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 07.02.2022 йилда етказилган 40.000.000 сўм моддий зарар тўлиқ ундирилишига эришилди ҳамда ундирилган маблағ “Узун Камунал” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди ҳамда ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланди.

 

Ш.Қозоқбоев -  Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.