Давлат фойдасига маблағ тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 04.04.2022 йил кунги, ижро ҳужжатига асосан қарздор О.А. ҳисобидан маблағ ундирувчи Давлат фойдасига тўлиқ ундирилди. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 06.05.2022 йилда келиб тушган   ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.А. нинг барча ҳисоб мол-мулкларига банд солиниб, шу куннинг ўзида қарздорга огоҳлантириш юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 17.05.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди хамда шу куннинг ўзида ундирувчи Давлат ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Ижро ҳужжатининг амалда ижроси таъминланди.

 Т.Супонов - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.