Мексика ҳарбий-денгиз кучлари қарийб 100 миллион долларлик рекорд даражадаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилган

Улашиш:

Мексика денгиз флоти контрабандачилардан рекорд даражадаги 97 миллион долларлик гиёҳванд моддаларни мусодара қилган.

Операция давомида Мексика ҳарбийлари контрабандачилар олтита кичик қайиқда ташилган 8,3 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни мусодара қилишган.

Бу рақам “денгиз операцияси давомида олиб қўйилган энг катта гиёҳванд моддаларни англатади, бу муассаса тарихида мисли кўрилмаган кўрсаткичдир",- дейилмоқда денгиз флоти вазирлиги сайтида.

Хабар қилинишича, контрабандачилар қувғин пайтида денгизга сумкаларни ташлаб, юклардан халос бўлишга ҳаракат қилишган.

Гиёҳванд моддалар билан тўлдирилган тезюрар қайиқларни ушлаб қолиш кемалар ва денгиз авиацияси иштирокида амалга оширилган. Хусусан, кемалардан бири вертолётдан ушланган, шунинг учун ҳарбий идора уни "экстремал шароитлардаги абордаж", деб атаган.

Мексика денгиз флоти вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу иш бўйича 23 киши ҳибсга олинган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.