Сунъий интеллект вафот этган одамларнинг овози билан гапиришни ўрганди

Улашиш:

Американинг Меtа компанияси генератив сунъий интеллектнинг янги моделини ишлаб чиққанини маълум қилди, у тирик одамлар билан бир қаторда, вафот этган одамларнинг ҳам овозини товуш файллари асосида такрорлай олади.

Қайд этилишича, Voicyebox деб номланган АI модели олти тилда гаплаша олади. Меtа компаниясида бу ишланма “нутқ учун генератив сунъий интеллект соҳасидаги катта ютуқ” сифатида баҳоланди.

Модель тавсифига кўра, сунъий интеллект хорижий тилларда ҳам инсон овозига тақлид қила олади. Компания вакилларининг фикрича, бу фильмларни дубляж қилишга ёрдам беради ва интернетдаги контент яратувчиларга видеоларни бошқа тилларга таржима қилиш имконини беради.


Ишлаб чиқувчилар технологиянинг потенсиал хавфларини ҳисобга олиб, моделга жамоатчилик киришини ёпишга қарор қилишганини қўшимча қилди.

Генератив нутқ моделини ишлатишнинг жуда кўп қизиқарли вариантлари мавжуд, аммо нотўғри фойдаланиш хавфи туфайли биз ҳозирда Voicyebox модели ёки кодини эълон қилмаяпмиз”, — деган компания вакили.

Меtа технологиядан ёмон мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш учун сунъий интеллектни ривожлантиришда очиқлик ва жавобгарлик ўртасидаги мувозанатни топиш керак деган хулосага келди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.