Ўзбекистонда сунъий қор ва ёмғир ёғдирилиши мумкин

Улашиш:

Келгусида мамлакатимизда сунъий қор ва ёмғир ёғдирилиши мумкин. Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида ўтган асрнинг 60-90 йилларида бу тажрибадан фойдаланилган.

“Келажакда керакли жойларда буюртма асосида сунъий қор ва ёмғир ёғдириш амалиёти жорий этилиши кутилмоқда. Деҳқончилик ерларида 1 миллиметр ёмғир ёғиши натижасида ғалла ва бошоқли экинлар миқдорини 4 килограммгача ошириш мумкин.

Биз бу билан ёмғирни кўпайтиришимиз мумкин ва қиш кунлари ёғин қор кўринишида келиши ҳам мумкин. Ёғиннинг қор кўринишида ёғиши ёз фаслида сув керак бўладиган пайтда сув захираси билан таъминлашга ёрдам беради. Сунъий ёмғир ёғдиришнинг салбий таъсири йўқ”, — дейди мутахассис.

Ёмғир ёғдиришнинг бир неча усуллари бор. Масалан, самолёт ёрдамида булутларга кумуш ёдит сепиш, қуруқ музни булутга сепиш, махсус генераторлар ёрдамида кимёвий элементларни пуркаш орқали ёки дронлар ёрдамида ҳам сунъий ёмғир ёғдириш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.