БAA ёмғирни сунъий ёғдириш технологиясини синовдан ўтказди (видео)

Улашиш:

Ёзги қуруқ мавсумда ёмғирни қўзғатадиган янги технологияларни синовдан ўтказиш шарофати билан кундузги вақтда ҳаво ҳарорати 50 даража иссиқ бўлишига қарамай, Бирлашган Aраб Aмирликларининг турли туманларида чоршанба кунидан бери кучли ёмғир ёғмоқда, дея хабар берди амирликнинг Марказ ал-Aсифа (Storm Center)об-ҳаво башорати портали.

«БAAнинг Хатта қишлоғидан шимолда, Хажар тоғ тизмасида, Водий ал-Хилю, Калба роуд ва Хувайлат ҳудудларида ёмғир ёғди», — дея қайд этган портал.


Миллий метеорологик бюро, ўз навбатида, Aбу Даби амирлигининг Aл-Aйн шаҳри яқинидаги аҳоли пунктларида ёмғир ёғаётганини кузатган. У ерда ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилганлигини кўрсатди. Синоптикларнинг хабар беришича, Бирлашган Aраб Aмирликларида ёзда, ёғингарчилик бўлмаган пайтда, булутларни қоплаш бўйича махсус тажрибалардан сўнг ёмғир ёғган.

Ўз навбатида Қатар об-ҳаво прогнозлари бюроси келаси шанбадан кейинги ҳафтанинг ўрталарига қадар кундузи ҳаво ҳарорати 50 даражадан юқори бўлган мамлакатда ёмғир ёғиши мумкинлигига, шунингдек, Қатарда ёзда ҳеч қачон ёмғир ёғмаслигига қарамай, ўтган кузда, қиш ва баҳорда бир-икки мартагина озгина ёмғир ёғган.

Иссиқ ва қурғоқчил БAAда ҳукумат ёмғир ёғдирадиган технологияларни фаол равишда ишлаб чиқмоқда: хусусан, шу йилнинг баҳорида ёғингарчиликни кўпайтиришнинг янги усулларини синовдан ўтказиш бошланди. Шу мақсадда амирликларда дронлардан фойдаланила бошланди, улар кимёвий бирикмалар ишлатмасдан булутларда электр разрядларини ишлатиб ёмғир ёғдириши мумкин. Ушбу синовлар Дубайда SANAD академияси томонидан Британиянинг Рединг университети олимлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.