Иссиқ кунлар тобора яқинлашмоқда. Синоптиклар жорий ҳафтанинг об-ҳаво маълумотини беришган

Улашиш:

Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни ёмғирсиз илиқ ҳаво қаршиламоқда, ҳафта охирида эса ҳарорат 32 даражагача кўтарилади.  

“Бугун республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Республиканиннг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28° атрофида бўлади”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

27 апрель куни шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда эса республика бўйича айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта ўртасида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.