Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва момоқалдироқли ёмғирлар кутилмоқда. Ўзгидромет дам олиш кунларининг об-ҳавоси бўйича маълумот берган

Улашиш:

Ўзгидромет дам олиш кунларининг об-ҳавоси бўйича маълумот берган. Бу гал ўзбекистонликларни ҳаво ҳароратининг пасайиши ва момоқалдироқли ёмғирлар кутилмоқда. 

“Бугун кун давомида ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин”, - дейишмоқлда синоптиклар. 

Кундузи ҳаво ҳарорати 34-39° атрофида, жанубнинг баъзи жойларида 40-42° гача бўлади. 

11 июнда Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. 

“11 июнь куни Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 11-12 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин”, - деб маълумот бермоқда Ўзгидромет. 

13 июнда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. 

10-12 июнь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 

10-14 июнь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 12 июнга келиб 31-33° ни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.