Илиқ дам олиш кунлари. Ўзгидромет яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларининг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни илиқ ва қуруқ ҳаво қарши олади. 

"Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундуз кунлари 9-14° илиқ бўлади”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Республиканинг баъзи жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг