Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво массаси кириб келмоқда

Чоп этиш

Қиш фаслининг охириги кунларида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив