ЖЧ-2026: Уругвай, Колумбия ва Парагвай мундиалга йўлланма олди — қолган битта ўрин учун ҳал қилувчи кураш!

Улашиш:

ЖЧ-2026 саралаш босқичи ҳал қилувчи паллага кирди. 17-турдан сўнг Уругвай, Колумбия ва Парагвай терма жамоалари ўз йўлланмасини расман қўлга киритди.

Шу тариқа Жанубий Америкадан жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқадиган олти жамоа аниқ бўлди:

  • Аргентина – 38 очко

  • Бразилия – 28 очко

  • Уругвай – 27 очко

  • Эквадор – 26 очко

  • Колумбия – 25 очко

  • Парагвай – 25 очко

Ҳозирги ҳолатга кўра, еттинчи ўрин учун Венесуэла ва Боливия кураш олиб бормоқда. Венесуэла ҳисобида 18 очко бўлса, боливияликлар 17 очко билан ортдан қувмоқда. Бу ўрин эгаси плей-оффда иштирок этиш имконига эга бўлади.

Охирги турда 9 сентябрь куни Венесуэла ўз майдонида Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Боливия эса қудратли Бразилия билан тўқнаш келади.

Шу билан 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган жамоалар сони 16 тага етди. Улар қуйидагилар:
АҚШ, Мексика, Канада, Австралия, Эрон, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Аргентина, Бразилия, Эквадор, Янги Зеландия, Уругвай, Колумбия ва Парагвай.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.