Жиззахда Nexia' ёниб кетди. Кўрилган зарар 4 миллион сўм

Улашиш:

Жорий йилнинг 7-январ куни соат 19:15 ларда Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шох кўчасида Nexia' русумли автомашинада қисқа туташув оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Аниқланишича, 1985-йилда туғилган фуқаро И.Р. бошқарувида бўлган енгил автомобилда ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида Жиззах вилоят ФВБ маълумот келиб тушган. Дарҳол воқеа жойига қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.

 

“Бўлинмалар ёнғин жойига соат 19:20 да етиб боришди. Қутқарувчилар томонидан ёнғин тезкорлик билан бартараф этилиб, катта моддий зарар кўрилишининг олди олинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ”, дейилади ФВБ хабарида.

Суриштирув натижасида, ёнғин автомобил мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида рўй берган. Моддий зарар миқдори – тахминан 4 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, транспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқаришларини сўрайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.