Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 21 декабрь куни Ауди автомобилида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Аниқланишича, соат 16:32 да туманнинг «Қозиробод» МФЙ ҳудудидан ўтган Кичик ҳалқа йўли кўчасида Ауди автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув ортидан содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.