Тўрткўлда автобус ёниб кетди

Улашиш:

 8 июн куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган автомагистрал йўлида Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган «Yutong» русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.