Дўстликда “Nexia” юк автомобилига, сўнг бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Бугун, 5-январ куни соат 13:52 да Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг 942-километрида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia'нинг шу йўналишдаги юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнғин келиб чиққан.

Аниқланишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “101” қисқа рақами орқали енгил автомобил ёнаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган ва воқеа жойига Дўстлик тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.

Шунингдек, ёнғин жойига Сирдарё вилояти Сардоба тумани ФВБ 8-сонли ёнғин-қутқарув қисмидан ҳам 1 та бўлинма етиб келган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг