Гидрометеорология хизмати шошилинч хабар эълон қилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

4-5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.