“Свет” қарздорлиги сабаб ташкилотга тегишли «Дамас» жарима майдонига қўйилди

Улашиш:

Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 14.08.2023 йилдаги Ғаллаорол туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлимидан «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ фойдасига муқаддам фойдаланган электр энергиясидан 107 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабабли ташкилот масъул ходимига жарима қўлланилган.

Давлат ижрочиларининг мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ташкилотга тегишли «Дамас» русумли автомашина қарздорлик эвазига хатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.

Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар ва харажатлар амалга оширилмас эди. 

Элёр Холбоев 

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.