Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар

Улашиш:

Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар

Зарбдор туманидаги Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган 7-мактабда Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Зарбдор тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудуд ҳисобланади. Аҳолининг асосий машғулоти ҳам деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ. Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг навбатдаги сайёр қабулида ҳам илк мурожаат айнан ўзи фойдаланаётган 1 гектар ерни мулкчилик шаклини фермер хўжалигидан деҳқон хўжалигига ўзгартириш юзасидан бўлди. Мазкур мурожаатнинг ечими билан туман солиқ инспекцияси бошлиғи шахсан шуғулланади ва фуқарога кўмаклашади.

Шу куни фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, мактаб, боғча, ичимлик ва оқова сув, фарзандининг таълим олиши учун кредит олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти, уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиш, шахсий транспорт воситаларида кўрсатиладиган такси хизмати нархларининг сунъий ошиб кетаётганлиги туфайли ҳудуд аҳолисига қулай бўлиши учун туман маркази ва Жиззах шаҳригача қатнайдиган автобуслар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан мурожаатлари қабул қилинди.

Сайёр қабулда ҳоким ёрдамчиси томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги мактабни таъмирлаш, болалар боғчаси қуриш, сув таъминоти каби қатор йўналишларда овоз йиғиш бошланганлиги эълон қилинди. Ҳозирда аҳоли келишган ҳолда энг муҳим йўналиш сифатида битта лойиҳани танлаши кераклиги ва келгусида қолган лойиҳаларни ҳам ютиб олиш имконияти мавжудлиги тушунтирилди. 

Сайёр қабулда тушган барча мурожаатлар тегишли тартибда қайд этилиб, ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотларга топшириқлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса қатъий назоратга олинди. 

Шу куни 4-сектор раҳбарияти ижтимоий муҳтож ва ногиронлиги бор фуқаролар хонадонида ҳам бўлди. Патронаж ҳамширалар томонидан беморларга тегишли тиббий хизматлар кўрсатилди. Кам таъминланган оилаларга бирламчи озиқ-овқат махсулотлари топширилди. Сайёр қабулда уй-жойини таъмирлашга мухтож аёлларга қандай қурилиш ашёлари кераклиги юзасидан хонадонига кирилган ҳолда дастлабки ҳисоб китоблар олинди. 

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.