4-сектор раҳбари олис Чимқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Улашиш:

Сайёр қабуллар фуқароларнинг кўп йиллардан бери ечимини топа олмаётган муаммоларини ҳал этишда асосий восита бўлмоқда. Айниқса сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларга борган ҳолатда аҳоли муаммоларини тинглаб, унга ечим топиш мақсадида ташкил этаётган сайёр қабуллари бунга мисолдир.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Зафаробод туманидаги “Чимқўрғон” ҚФЙда навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда кўтарилган 45 дан ортиқ фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди. 

4-сектор раҳбари олис Чимқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Аксарият мурожаатлар ичимлик суви, электр энергияси, йўлларни таъмирлаш, ҳудуддаги ижтимоий инфратузилма объектлари – поликлиника ва давлат мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш, дорихона ва тадбиркорлик фаолияти учун кредит расмийлаштиришда кўмаклашиш каби масалалардан иборат бўлди. 

Мурожаатларнинг бир қисми жойида бартараф этилиб, маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабул якунида ҳудуднинг фаол ёшларига бадиий адабиётлар ва спорт инвентарлари топширилди. 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга электр печлари топширилди.


Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.