Ўзбекистонда сентябрь ойида электромобиллар савдоси рекорд даражага етган ва 2,4 бараварга ошган. Аммо умуман олганда, бир ой ичида автотранспорт воситалари сотуви камайган.
Бундай маълумотлар Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази томонидан келтирилган.
Шу йил давомида енгил автомобиллар сотуви 25,5 фоизга камайган. Энг катта пасайиш Андижон вилоятида қайд этилган - 9,1 %. Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 7,9 фоизни, Тошкент вилоятида эса 7,7 фоизни ташкил эган.
Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 10,3 фоизга ошган, бу аввалги ойга нисбатан қарийб 3,8 минг автомобилга кўпдир.
Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотувининг ўсиши давом этмоқда. Шундай қилиб, сентябрь ойида август ойига нисбатан сотувлар 10,8 фоизга ўсиб, 37,6 мингта автомобилни ташкил этган.
Ички бозорда хорижий автомобиллар бозори ўсишда давом этмоқда: жорий йилнинг август ойида сотувлар 25,6 фоизга ошган.
Иккиламчи бозорда автомобиллар савдоси секинлашган. Сентябрь ойида сотувлар ўтган ойга нисбатан 6,3 фоизга камайган ва бир йил ичида фаолликнинг пасайиши 38,4%ни ташкил қилган.
Енгил электромобиллар бозорига келсак, бу ерда сотувларнинг аниқ ўсиши қайд этилган. Сентябрь ойида сотувлар рекорд даражадаги 2,4 бараварга ошган ва электромобилларнинг йиллик сотуви қарийб 17 фоизга ўсган, бу эса ушбу тоифадаги транспорт воситаларига қизиқиш ортиб бораётганини намоён қилади.
Эслатиб ўтамизки, ёзда Хитойнинг Zeekr премиум электр автомобиллари брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Дмитрий Панасов билан суҳбатда “электричка”ларга ишониш керакми, келажакда ўзбек электромобиллари бозорини нима кутаётганини, шунингдек, яширин импорт электромобиллар эгалари хавфсизлигига қандай таъсир қилишини билиб олган эдик.