Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида кескин пасайиш кузатилди

Улашиш:

Июнь ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида 123 минг дона автомобиль сотилди, бу май ойига нисбатан 21 фоизга кам. Сотувлар бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам пасайди. Шу билан бирга, хориж автомобиллари ва электромобилларга талаб ортди.

Июнь ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси кескин камайди, деб хабар берди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Ўтган ойда 123 минг дона автомобиль сотилган, бу май ойига нисбатан 21 фоизга кам. Шу билан бирга, кўрсаткич ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 2,6 фоизга ошган.

автомобил, автомобиллар бозори, итим, электромобиллар

Ёзнинг биринчи ойида 110,5 мингта автомобиль олди-сотдиси рўйхатга олинди. Бу йил бошидан бери минимал кўрсаткич бўлиб, май ойига нисбатан 21,6 фоизга кам. Ўтган йилнинг июнига нисбатан эса 0,9 фоизга кўп.

Енгил автомобиллар савдоси энг кўп Сирдарё вилоятида (36 фоизга), Бухоро вилоятида (34 фоизга) ва Тошкент шаҳрида (34 фоизга) пасайган.

Умуман олганда, йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, 718,2 минг дона автомобиль сотилган — кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ўсган. Автомобилларнинг 372 мингтаси иккинчи чоракда сотилган.

автомобил, автомобиллар бозори, итим, электромобиллар

Иккиламчи бозорда июнь ойида 82,98 минг дона эски автомобиль сотилган, бу ўтган ойга нисбатан 23 фоизга кам.

Ой давомида бирламчи бозорда янги автомобиллар сотуви ҳам 17,5 фоизга тушиб, 27,5 мингтани ташкил қилди. Агар маҳаллий енгил автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бир ой давомида 20 фоизга, яъни 24 мингтага камайган бўлса, импорт қилинган автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга, яъни 3700 тагача ошган.

Охирги ойда электромобиллар савдоси 8,7 фоизга ошди — 2100 тагача. Сотув бўйича Тошкент етакчи бўлиб қолмоқда — қарийб 1600 та электромобиль пойтахтда сотилган. Тошкент ва Фарғона вилоятларида мос равишда 105 ва 102 дона электромобиль сотилган.

автомобил, автомобиллар бозори, итим, электромобиллар

Бир ой ичида электродвигателли автомобилларнинг бирламчи бозори 14 фоизга ўсди. Ишлатилган (б/у) электромобилларга талаб 8,5 фоизга камайди.

Умуман олганда, биринчи ярим йилликда электромобиллар сотуви қарийб 7600 тани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Сотувларнинг катта қисми иккинчи чоракда амалга оширилган — тахминан 5400 дона.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.