Бакалавр ва магистратура учун давлат гранти ўринлари тасдиқланди

Улашиш:

Бу бўйича Президент фармойиши қабул қилинди.

Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

 

Унга кўра, бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.

 

Жумладан, бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар, магистратура бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.