Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?

Улашиш:

Ота-она ажрашганда вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. 

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан И.О. ҳисобидан, ундирувчи Д.К. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғи мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор И.О. томонидан даромадини жорий йилнинг январь ойидан яшириб келганлиги аниқланиб, алимент пуллари ойлик даромадидан қайта ҳисобланиб, ундирувчи Д.Қ.га жами 2,8 млн сўм алимент пуллари ундирилиш таъминланиб, алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақига қаратилди.

 

 Ҳусниддин Мелиев Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.