Ғаллаоролда ДХА аралашуви билан 5 нафар фуқарога пенсия бериладиган бўлди.

Улашиш:


 

 

-  Вилоятимизнинг барча марказлари замонавий кўринишда, барча шароитлар мавжуд. Эндиги мақсадимиз давлат хизматлари сифатини кўтариш, ходимларнинг малакасини ошириш, айрим хизматларни янада соддалаштириш, тизимда янгиликларни яратишдан иборат- дейди ДХА бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаков Ғаллаорол туман ДХМ ходимлари билан учрашув давомида.

    Янгича иш услуби амалиётга киритилганидан сўнг вилоятимизда мавжуд марказларнинг фаолияти билан яқиндан танишилмоқда. Юқоридаги фикрлардан билиш мумкинки, навбатдаги манзилимиз Ғаллаорол туман ДХМ.

   Ўзига ҳос иқлими билан ажралиб турувчи бу туманда куз-қиш мувсуми анча эрта келади ва бошқа туманларга нисбатан совуқроқ. Шу сабабли бу ҳолатларга тайёрланиш, фуқароларга қолаверса, ходимларга барча шароитларни яратиб бериш биринчи ўринда туради.

   Қишда иссиқ, ёзда салқин хонада хизмат кўрсатиш иш фаолиятига анча самара беради.

Шу куни 11 нафар фуқаронинг нафақага чиқиш, ижтимоий нафақа тайинланиши, уй-жой олиш учун субсидия ажратиш, Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш, ўлим гувоҳномасини такрорий олиш, меҳнат шартномаси бузилиши каби   муаммолари  тингланди. 

   5 нафар мурожаатчининг ижтимоий нафақа тайинланиши бўйича масаласи Пенсия жамғармаси туман бўлимининг масъул ходими иштирокида кўриб чиқилди ва жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича алоҳида назоратга олинди.

  Тўпланган натижаларга кўра, иш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, белгиланган қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда фаолият олиб бориш, сайлов жараёнини аъло даражада ўтказишни таъминлаш борасида, камчиликларни бартараф этиш бўйича ўзаро муҳокамалар олиб борилди. Маъсул ходимларга мурожаатларни хал этиш борасида топшириқлар берилди.

 Жойлардаги сайёр қабуллар, мобил сайёр хизматлар бу- фуқароларнинг узоғини  яқин қилиш билан бир қаторда ДХМ ходимларининг доимий равишда аҳоли орасида юришини таъминлайдиган амалиёт ҳисобланади.

  Шундай экан ДХМ ходимлари доимо сизнинг ёнингизда.

ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Фото

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.