Янгиободнинг сўлим гўшаларида уй меҳмонхоналари ташкил этилмоқда

Улашиш:

Ёзнинг иссиқ кунларида оилавий дам олиш учун салқин жойларга боришни ҳамма истайди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, аномал иссиқ вақтларда вилоятимизнинг Зомин, Бахмал, Янгиобод туманлари саёҳатчилар билан гавжум. Ушбу туманда жойлашган зиёратгоҳларга борсангиз ўтиришга жой топа олмай қоласиз.

Янгиобод тумани вилоят марказидан анча олис ҳудуд ҳисобланади. Туман ўзининг мўътадил ҳавоси билан анчайин машҳур.  

Шу масканда яшаётган аҳолининг кўпчилиги хусусий уй меҳмонхоналарини барпо этган бўлиб, асосий даромад шу бизнеч ортидан топмоқдалар. Улар ўз навбатида якка тартибдаги ёки хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Марказга бир кунда 50-60 нафар мурожаатчи келади. Жорий йилнинг 6 ойи давомида фуқароларга 2 916 та давлат хизмати кўрсатдик. Туманда онлайн хизмат олиш кўрсаткичи аста секин ошиб боряпти. Бевосита марказга келиб хизмат олганлар 2 808 тани ташкил этса интернет орқали 109 та хизмат олинган. Шу вақтга қадар марказ орқали 6 та уй меҳмонхоналари рўйхатдан ўтказилди. Тадбиркорлар сони ошиб бориши туман иқтисодиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди, - дейди туман ДХМ марказ директори Абдувоҳид Каримжонов.

Олинган маълумотларга кўра хизмат уйи орқали 67 та юридик шахс ҳамда 70 нафар жисмоний шахс ўз тадбиркорлигини бошлаган. Бундан ташқари фуқаролар электрон рақамли имзо калитини олиш, гидрогеология хулосасини олиш, пенсия (нафақа) ҳақида маълумотнома олиш, Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун) каби хизмталардан ҳам фойдаланишган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.