Иш услуби- янги форматда.

Улашиш:

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан иш услуби янгича форматда ташкил этилди. Эндиликда, бошқарманинг барча таркибий бўлинмалари ҳафтанинг икки иш кунида марказларга борган ҳолда ўз фаолиятини бошлайди.

 

Дастлабки амалиёт Мирзачўл туман ДХМда бошланди.

 

Асосий мақсад, аҳолига яратилган шароитларни яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш, мурожаат қилиб келган фуқаролар билан суҳбат олиб бориш жараёнида уларнинг таклифларини тинглаш, ходимларнинг билим-салоҳиятини, муомала маданиятини, ишга бўлган маъсулиятини ошириш, ягона амалиётни жорий қилиш, бир сўз билан айтганда, амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

 

 

Жараёнда туман аҳолиси билан сайёр тартибда учрашув ташкил этилди.  Кадастр, кредит, ер, уй-жой, субсидия, никоҳ каби масалалар билан келган жами 9 нафар фуқаронинг муаммоси тингланиб, жойида ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтилди.

 

 

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, ташриф буюрувчилар орасида навбат кутиш жараёнларидаги турли хил низоларни бартараф этиш бўйича хизмат олишда электрон навбатлар, яъни Qmaticлар фойдаланишга топширилган эди. Бу тажриба энди ФҲДЁ соҳасида ҳам жорий қилинди.

 

Барча жараёнлар тугагандан сўнг якуний натижалар биргаликда муҳокама қилиниб, марказ фаолиятини янада яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Қолаверса, аҳоли муаммолари ечими борасида мутассадиларга алоҳида кўрсатмалар берилди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.