“Дуоба”да 2 та оиланинг никоҳи сайёр тартибда расмийлаштирилди

Улашиш:

Қўшни тумандан келин бўлиб тушдим. Никоҳ гувоҳномасини ФҲДЁ бўлим мудирасининг ўзи келиб топшириб кетди. Зомин туманига бориш нархи 10 минг, ҳозир ўзимиз борганимизда жами 100 минга яқин маблағ кетган бўларди. Вақтимиз кетмади, йўлкира ҳаражатлари чўнтагимизда қолди. Хурсандмиз, - дейди ёш оила вакили Малика Тайлоқова.

ДХМ-маҳалла-фуқаро тамойили бугун Малика сингари ёш оила вакилларининг жонига оро кираётгани рост гап. Тўғрида, ташкилот вакилларининг ўзи нима муаммоингиз бор деб эшигингизни қоқиб турса, қолаверса, ҳужжатларингиз тайёр бўлди дея топшириб кетса кимлар мамнун бўлиб, кимлар масаласини айтмайди дейсиз. 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти тумандан 25 км узоқликда жойлашган “Дуоба” ҚФЙ да мобил сайёр хизмат кўрсатиш учун ташриф буюрди. Муаммолар тингланиб, таклифлар муҳокама қилинди.

5 170 нафар аҳоли истиқомат қилувчи ушбу қишлоқда жами 11 та аҳоли пункти мавжуд бўлиб, асосий машғулот чорвачилик, деҳқончилик ва меҳмонхона уйларида туризм хизматларини ташкил этишдан иборат.

Бошқарма вакиллари ҳамда туман ДХМ ходимлари томонидан ташкил этилган мобиль сайёр хизмат кўрсатиш давомида 2 нафар ёш оила вакилларининг никоҳ гувоҳномаси маҳалла фаоллари иштирокида тантанали топширилди. 5 га яқин фуқаронинг уй-жойини кадастр қилиш борасидаги муаммоси тингланди. Қувонарлиси, 2 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Бундай мобил сайёр хизматлар шунчаки вақтни кетказиб юриш эмас балки бир мурожаатни тинглаб уни бартараф этишга қаратилган амалиёт ҳисобланади. Халқнинг фаравон яшаши бу мурожаатларнинг ўз вақтида хал этилишидадир.

Шу куни туманга ташкил этилган янгича форматдаги иш услуби натижасида бошқарма ходимлари Зомин туман ДХМ ҳамда ФҲДЁ бўлими фаолиятини яқиндан ўрганишди. Раҳбарият фуқаролар ва ходимлар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик, бинодаги иситиш тизимларидаги камчиликлар кўздан кечирилди. Аниқланган муаммоларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.