2020 йилда Форишда тадбиркорлар сони 1 219 тага кўпайди

Улашиш:

Фуқаролар у ёки бу масалада кундалик ҳаётда бир марта бўлсада Давлат хизматлари марказига ташриф буюради.  

Жорий йил пандемия сабаб бир неча ойлар давомида карантин чекловлари жорий этилган вақтда ҳам туман (шаҳар) ДХМлар фаолиятини тўхтатмади. Вилоят бўйича 9 ой давомида жами 224.883 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 4.368 таси сайёр тартибда амалга оширилган.

Вилоятда ҳудуди жиҳатдан энг катта Фориш туман ДХМ аҳолига 15 620 та давлат хизмати кўрсатди.

1 457 та мурожаатлар электрон рақамли имзо калитини олиш юзасидан бўлиб, мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилган. Кейинги ўринни кадастр паспортини шакллантириш юзасидан 1 075 та ариза қаноатлантирилган. 

- Марказга келганларнинг 30% ни Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақами яъни (СТИР) олиш  бўйича  мурожаат этишган. Бу бўйича фуқаролардан 1 323 та ариза келиб тушди ва ижобий хал этилди.  Бундан ташқари туманда тадбиркорлик билан шуғулланишни истовчилар сони ошиб бормоқда. Ўтган даврда 1 219 та фуқаро тадбиркорлик  гувоҳномасига эга бўлди. Бу Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туманларидан кейин 3-кўрсаткич. ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича эса 836 та ариза келиб тушган, - дейди туман ДХМ директори Баҳром Фозилов.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, тумандан анча олис манзиллар бор. Шу вақтга қадар “Омонкелди” ва “Дарбоза” МФЙда очилган ДХМ филиаллари фаолият юритиб келаётган эди. Эндиликда уларнинг сони яна биттага кўпайди. “Яссикечув” МФЙда яшаётган аҳолининг яшаш манзили, масофасини инобатга олган холда сентябрь ойида филиал ташкил этилди. Аҳоли ортиқча маблағ сарф этиб туман марказига бориб ўтиришига ҳожат қолмади. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили том маънода бугун ўзини тўла-тўкис намоён этмоқда.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.