Сон эмас, сифат муҳим

Улашиш:

Ҳар бир ташкилот халқ манфаати йўлида хизмат қилади. Хоҳлаймизми йўқми фуқаролар томонидан мурожаатлар бўлади албатта. Кўпчилиги муаммоларига амалий ёрдам сўраган ҳолда ариза ёзса баъзилари ташкилот ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва муомала маданиятидан норози бўлиб мурожаат қилишади. Буни яширишнинг ҳожати йўқ.

ДХА вилоят бошқармасида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича ёндашувлар жорий қилинган. Ҳар бир мурожаат қилган шахс билан индивидуал тарзда суҳбат олиб борилади ва масаласи синчковлик билан жойида ўрганилади. 2021 йилнинг 8 ойи давомида бошқарманинг таркибий бўлинмаларига жами 380 та мурожаат келиб тушган бўлиб, аризаларнинг кўпчилиги ФҲДЁ соҳасига тааллуқли.

Туғилганлик, никоҳ, ўлим гувоҳномаларининг йўқолганлиги, вақтида олинмаганлиги сабабли қайд қилиш ва такрорий равишда бериш, исм, фамилия, ота исмини ўзгартириш каби мурожаатлар.

13 август санасида Бахмал туманида истиқомат қилувчи Робия Тангирова фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ололмаётгани сабабли мурожаат қилган. Нима учун ололмайди? дейишингиз мумкин. Асл сабаб никоҳнинг қонуний эмаслиги ва турмуш ўртоғи фарзандини тан олмаганлигида. Бу масала бошқарманинг аралашуви билан ижобий хал қилинди. Барча керакли ҳужжатлар тайёрланиб, Бахмал туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқарога қонуний тартибда ёрдам берилди.

Бундан ташқари субсидия олиш, уй-жойни кадастр қилиш, фарзандини боғчага жойлаштириш, ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш, газ тармоғига уланиш, маблағни қайтариш, уй-жой, иш масаласидаги аризалар ҳам мавжуд.

“Сон эмас, сифат муҳим” дейилганидек, ҳар бир мурожаатнинг ортида бир инсон тақдири туради. Энг муҳими уларнинг ишончини йўқотмаслик.

 

Бунёд Юлдашев - ДХА вилоят бошқармаси

Ташкилий-таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.