Болливуд юлдузларининг фильмларда суратга тушишни хоҳламайдиган қизлари

Улашиш:

Болливуднинг кўзни қамаштирувчи дунёси кўпчиликни ўзига тортади. Машҳур болаларнинг кўнгилочар соҳага кириши айниқса осон, чунки улар машҳур ота-оналари каби порлашни хоҳлайди. Бироқ баъзи меросхўрлар актёрлик билан боғлиқ бўлмаган касбни танлашади.

Тришала Датт


 
Фото: Bollywoodtime

Рўйхатни модел бўлиши, ота-онаси ва бувиси каби ҳинд фильмларида қаҳрамон бўлиши кутилган Тришала Даттдан бошлайлик. Афсонавий Наргиз ва Сунил Даттнинг набираси, модел ва актриса Ричи Шарма ва актёр Санжай Даттнинг қизи Америкада ўсганига қарамай, журналистлар унинг актриса бўлиши мумкинлиги ҳақида тез-тез ёзишган.

Фото: Bollywoodtime

Бироқ Тришала фильмларда суратга тушишга қизиқмайди. У ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган ва қисқа муддат ҳимоячи бўлиб ишлаган. Кейинчалик у университетга психолог сифатида ишга киради, ҳозирда эса психотерапевт бўлиб ишлайди.

Шаҳин Бҳатт

Фото: Bollywoodtime

Режиссёр Маҳеш Бҳаттнинг қизи, муваффақиятли кино актрисалар Алия Бҳатт ва Пужа Бҳаттнинг синглиси Шаҳин ҳеч қачон камера қаршисида ишлашни хоҳламаган.

Фото: Bollywoodtime

Бунинг ўрнига у китоб ва сценарийлар ёзишни афзал кўради. У “Сир 3” ва “Сардарнинг ўғли” лойиҳаларида сценарий муаллифи ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2018 йилда “Мен доим бахтли бўл(ма)ганман” номли автобиографиясини нашр этган.

Жанхви Меҳта

Фото: Bollywoodtime

Жанхви Болливуд актрисаси Жуҳи Чавланинг қизи. Лондонда ўқиганидан сўнг онасига фильмларда рол ўйнашга қизиқмаслигини айтади. Жуҳи ўз интервьюларида тез-тез Жанхви журналистикага жуда қизиқишини ва ёзувчи бўлишни хоҳлашини айтади.

Ира Хон

Фото: Bollywoodtime

Амир Хоннинг қизига Болливуддаги дебюти ҳақида жуда кўп саволлар берилади, бироқ у камера қаршисида чиқиш нияти йўқлигини айтади. У режиссёрликни яхши кўради ва театрда Еврипиднинг “Медея” спектаклини саҳналаштирган.

Аншула Капур

Фото: Bollywoodtime

Бони Капурнинг тўрт нафар фарзанди бор ва унинг катта қизи Аншуладан ташқари ҳамма кино соҳасида ишлайди. Аншула актрисаликдан кўра олий маълумотли бўлишни танлади ва ҳозир Google да АdWords реклама бўлимида ишлайди. У, шунингдек, Ритик Рошаннинг HRХ спорт брендини бошқарган.

Масаба Гупта

Фото: Bollywoodtime

Масаба Гупта актриса Нина Гупта ва крикетчи Вивиан Ричардснинг қизи. Қиз мода саноатида жуда машҳур ва унинг либосларини нафақат Болливуд, балки жаҳон юлдузлари ҳам кийишади. Ёшлигида унга фильмларда суратга тушишни таклиф қилишган, аммо Масаба таклифларни рад этади.

Рея Капур

Фото: Bollywoodtime

Сонам Капурнинг синглиси ҳам Болливудга кириши мумкин эди. Кучли кланнинг меросхўри бўлгани учун актриса бўлиш унга муаммо эмасди. Бироқ Рея ўзини стилист ва тадбиркор сифатида кўради. Сонам Капурнинг Канндаги энг яхши кўриниши — унинг ижодий намуналаридан бири.


Фото: Bollywoodtime
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.