Эрон устози: Менимча, фойдамизга иккита пенальти бор эди

Улашиш:

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди.

Учрашув давомида бир нечта яхши имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Меҳмонлар эса бир киши кам бўлиб қолишганди.

Ушбу беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида форслар устози Амир Галеноининг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага ассалому алайкум. Иккала жамоа ҳам жуда яхши ўйин ўтказди. Бир нафар футбочлимизни йўқотганимиз ачинарли бўлди. Аммо шунга қарамай футболчиларим яхши учрашув ўтказди. Мен футболчиларимдан фахрланаман. Менимча, биз жуда яхши ўйин ўтказдик. Биз кўпроқ тўп назоратини қилдик ва кўпроқ дарвоза томон зарба йўлладик. Шунингдек, 3 та беллашувда қуруқ ўйин ўтказганимизни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керак. Менимча, бизда иккита пенальти бор эди. Биринчиси тўп қўлга теккан вазият, иккинчиси эса Сардор Азмунга нисбатан ишлатилган қўполлик. 

- Бир киши кам бўлиб ҳам Тошкентдан ғалаба билан кетмоқчи эдингизми?

- Менимча, бу саволга ўзингиз жавоб бера оласиз. Битта ўйинчимизни йўқотганимиздан сўнг бизда иккита пенальтига тортадиган вазият бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони жуда кўп сейвлар амалга оширди. Бундан ташқари, ҳакам қўшиб берган дақиқаларда кўплаб бурчак зарбаларига эга бўлдик. Фикримча, Тошкентда икки очко йўқотдик. 

- Иккита вазиятда ҳам яққол пенальтини беришмади. Бу борада фикрингиз қандай?

- Менинг фикримча, бу ерда пенальти бор эди. Бироқ бу фақатгина менинг фикрим. Шу каби ҳолатлар футболда бўлиб туради. Мисол учун, Германия - Испания баҳсида ҳам баҳсли ҳолат вужудга келган ва УЕФА буни 1.5 ойдан сўнг аниқлаган. 

- Эронга берилиши керак бўлган пенальти ҳақида фикр билдирдингиз. Бироқ сизнинг жамоангиз томонидан ҳам ўз жарима майдончангиз ичида бир неча шубҳали вазиятлар бўлди. Шулар ҳақида нима дея оласиз? 

- Биз ўша тўп қўлга теккан вазиятни такрорий вазиятини кўрдик ва бу пенальти эди. Шундай бўлса-да, ўйин ўтиб бўлди. Таъкидлаш керак, мазкур баҳс саралашдаги энг яхши тўқнашувлардан бири бўлди. Эрондан келган мухлисларга ва журналистларга катта раҳмат айтаман. Биз энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашни бошлаймиз. 

- 3 та ўйиндан бери жамоангиз қуруқ ўйин ўтказиб келяпти. Бунинг сири нимада? 

- Бизда ҳозирда 4 та қуруқ ўйин ва буларнинг иккитаси Ўзбекистонга қарши беллашувларда. Эрон терма жамоасининг ҳимояси жуда ҳам кучлилигини таъкидлаб ўтишим керак. Шунингдек, Али Нематининг дебюти ҳам ўта ажойиб бўлди. Ьу билан футболчини табриклайман. Уни энди терма жамоада кўпроқ кўрамиз. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.