Диққат хаммага!
Электросетдан шартнома талаб қилинг. Икки томон яъни истеъмолчи(сиз) ва таъминотчи(электросет) томонидан шартлашилган шартномани талаб қилинг.
Унда истеъмолчига(сизга) қўйиладиган шартлар жуда осон. Электр пулини вақтида тўлаш ва электрдан тўғри фойдаланиш.
Таъминотчига қўйиладиган шартлар қуйдагича:
Узликсиз ва сифатли электр билан таъминлаш. Тушуняпсизми?
Узликсиз яъни асло ўчмайдиган электр билан таъминлаш.
Ва сифатли!
Яъни телевизор, кир машина ва шунга ўхшаш техник жихозларингизни куйдирмайдиган.
Чироғингизни помидордек қизил, аранг ёнадиган эмас. Сифатли! электр билан таъминлашни ўз бўйнига олади!
Бу ёғи ундан хам қизиқ.
Юқорида айтилгандек узликсиз ва сифатли электр етказиб бера олмаган тақдирда истеъмолчи(сиз) шартномада келишилган шарт бўйича электр пулини тўламаслигингиз мумкин. Мантиқан хам. Қонун бўйича хам. Шариат бўйича хам.
Сифатсиз хизмат ва махсулотга пул тўланмайди!
Янаям қизиқ.
Истеъмолчини(сизни) огоҳлантирмасдан электрни узишди дейлик.
Музлатгичда сут, гўшт хуллас тез айниб қолувчи махсулотингиз айниб қолди.
Пешона терига сотиб олган маҳсулотингизни ахлатга ташламанг. Электросет бу зарарни тўлашга мажбур.
Чунки у шартни бузди.
Ёки сифатсиз электр чақнаши(замикания) сабабли бирор электр жихозингиз яроқсиз холга келса, электросет зарарни тўлашга мажбур.
Бу шартлар ўша шартномада албатта кўрсатилган бўлиши шарт. Шартнома тузаётганда диққатли бўлинг.
Агар электросет шу шартномани беришдан бош тортса.
Шартнома тузилгач шартномада кўрсатилган шартларни бажаришдан бош тортса.
Зарарни тўлашдан бош тортса.
Фуқаролик судига мурожаат қилинг.
Унутманг свет ўчишини биргина сабаби биз оддий халқ ўз хақ-хуқуқимизни билмаслигимизда!
Ўзбекистон Республикасини хар бир ахолисига тенг тегишли бўлган электро энергиясига қандайдир бир ташкилот эгалик қилишга ва истаган одамига бериб, истаган одамига бермасликка қонун бўйича хаққи йўқ!
Ўз ҳуқуқингизни билинг!
Содда бўлманг!
Президент биз томонда!
Қонун биз томонда!
Адолат биз томонда!
Президентимизни кўзини бўяб,ёлғончилик, халқ мулкини талон тарож қилиб, таниш билишчилик, порахўрлик, таъмагирлик билан Давлатимиз ва давлатимиз сиёсатига зид харакат қилаётган жиноятчиларга қарши бирлашайлик.
Электросетдан шартнома талаб қилинг
Улашиш: