ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг ҳайъат йиғилиши таҳлилий- танқидий руҳда ўтди

Улашиш:

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси  2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари таҳлилига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлди. Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишни бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаков бошқариб борди.

Кун тартибидаги масала бўйича ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаровнинг тизимда 2019 йилнинг 9 ойи давомида  амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

 

Жорий йилнинг 9 ойи давомида туман (шаҳар) ДХМ томонидан  жами аҳолига 337 минг 415 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 14 мингга яқини сайёр тартибда амалга оширилди.

Шу жумладан, Ғаллаорол туманининг “Қўйтош” шаҳарчаси ҳамда ва Фориш туманидаги “Омонгелди”, “Дарбоза” МФЙда марказнинг шахобчалари ташкил этилган бўлиб  у ерда истиқомат қилувчи фуқароларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилиши ташкил этилди.

Соҳада сифатли хизмат кўрсатилиши ва қонунийликни таъминлаш учун «Сирли мижоз» тадбирлари ўтказиб келинмоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 213 та профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 39 та “Сирли мижоз” тадбирлари ташкил этилди.

Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, коррупцияни олдини олиш борасида “Сирли мижоз” тадбирларининг олиб борилиши соҳада ушбу иллатнинг йўқолишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Сирли мижоз” тадбири доирасида 4 нафар ходимга огоҳлантириш берилди, 2 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 5 та ҳайфсан ва 6 та жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган. 

Ҳайъат йиғилишида эришилган натижалар билан бирга тўртинчи чоракда бажарилиши лозим ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўтган давр мобайнида энг юқори натижаларни қайд этган  туман (шаҳар) ДХМ эътироф этилиб, паст натижа кўрсатган марказларга тегишли кўрсатмалар берилди.  

 

Ҳайъат йиғилиши якунида тизимда эришган ютуқлари ва давлат хизматлари кўрсатиш борасида ўзига хос ёндошганлиги учун Жиззах шаҳар ДХМ директори Баҳодир Зулфиқоровга Давлат хизматлари агентлигининг “Фахрий ёрлиғи” топширилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.