Жиззах шаҳар ДХМ қурилиши вилоят ҳокими назоратида

Улашиш:

Жиззах вилоятида шу йилнинг ўзида 2 та янги Давлат хизматлари маркази бинолари фойдаланишга топширилган бўлса, ҳозирда Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Фориш ва Жиззах шаҳри давлат хизматлари марказларининг янги маъмурий бинолари  ишга тушиш арафасида. 

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида бўлди. Марказ биноси қурилишини жадаллаштириш бўйича вилоят ҳокими бошчилигида штаб ташкил этилган эди. Мазкур штаб томонидан ҳозирда марказда аҳоли учун барча қулайликларга эга бўлган бинони фойдаланишга топширишни тезлаштириш борасида барча куч ва имкониятлар ишга солинган.

Вилоят ҳокимига ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков ҳамрохлик қилиб, жорий ойда марказни фойдаланишга топшириш бўйича зарур топшириқларни олди. Давлат – хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилаётган марказ биносида халқимизга сифатли, шаффоф ва тезкор хизмат қилиш имкони яратилади.

Эслатиб ўтамиз, янги ДХМда фуқароларга 100дан ортиқ хизмат турлари таклиф этилади. Бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, шунингдек электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун алоҳида майдонлар мавжуд бўлиши назарда тутилган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.