BMB-Agroklaster Жиззах вилоятида юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда

Улашиш:

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-52-сон қарорига асосан мамлакатимизда озиқ-овқат кластерлари жорий этилиб, бу борада аниқ ижобий натижалар кузатилмоқда.

Унда мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларини ўзаро интеграция қилиш, кластерлар (кооперация) фаолиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш асосий мақсад этиб белгиланган эди.

Мазкур долзарб вазифаларни бажариш мақсдадида “BMB-Agroklaster” корхонаси “Agrobank” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва экспорт қилиш жараёнларини ўз ичига қамраб, Жиззах вилоятининг Арнасой, Шароф Рашидов ҳамда Ғаллаорол туманларида юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда.

Ташкилот томонидан бугунга қадар етиштирилган картошка, помидор ва полиз экинлари ҳосили олиниб, ички бозорларга етказиб берилди.
Шу билан бирга, юқорида қайд этилган туманларда жойлашган фермер хўжаликлари билан кооперация усулида экилган юқори сифатли эртапишар саримсоқ уруғлари серҳосил бўлиб униб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, BMB-Agroklaster корхонаси томонидан етиштирилаётган саримсоқ пиёзи ва бошқа турдаги экинлар ички истеъмол бозорларини сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва чет эл бозорларига экспорт қилиш учун йўналтирилади.

Шуни ҳам алохида таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектлари ҳамда банклар ўртасидаги ишонч асосида қурилган ўзаро манфаатли муносабатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада оширишга, шунингдек миллий иқтисодиётимизни янада ривожланишига хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.